,

Европа Иттифоқи Россияга доир 13 та санкциялар пакетини тайёрламоқда

Евросоюз Санкции Россия

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини кўриб чиқмоқда, уни Украинада уруш бошланганининг икки йиллиги, 24 февралгача тасдиқлашни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg.

Европа элчиларининг 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида янги санкциялар, жумладан, савдо чекловларини ошириш, қора рўйхатларни кенгайтириш ва Россиянинг Европа Иттифоқидаги учинчи давлатлар ва компаниялар орқали санкциялардан қочиши устидан назоратни кучайтириш муҳокама қилинди. Бироқ, манбалар 12-пакет бўйича узоқ давом этган музокаралар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган санага санкцияларни қабул қилишнинг эҳтимолий кечикишини кўрсатмоқда.

Украинага янги форматдаги ёрдам ҳам муҳокама қилинди. ЕИда маблағ ажратиш бўйича ягона консенсус бўлмаса, Европа Иттифоқи Венгрия томонидан блокировкани четлаб ўтиб, Украина билан индивидуал шартномалар тузиши мумкин.

2023 йил декабрида Венгрия Украинага ваъда қилинган 30 миллиард еврони музлатиб қўйишни талаб қилиб, Украинага 50 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратилишини тўсиб қўлганди.Европа комиссияси бирлашиш сиёсати орқали 10,2 миллиард еврони блокировкадан чиқарди.

2023 йил 18 декабрда қабул қилинган 12-санкция пакети Россия активларини мусодара қилиш имкониятини ўз ичига олган. Ушбу ҳужжат Европа Иттифоқига кўра, Россиядаги активлари устидан назоратдан маҳрум бўлган хорижий компанияларга товон тўлашни назарда тутади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.