Европа Иттифоқи суди «рус ҳарбий кемаси» иборасини савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат бермади
Европа Иттифоқи суди «Рус ҳарбий кемаси, бор ****» (Ҳақорат сўз) каби машҳур ножўя иборани савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин эмас деган қарорга келди.
Украина Давлат чегара хизмати ушбу иборани рус ва инглиз тилларида ўз номидан рўйхатдан ўтказмоқчи эди, аммо аввалига Европа Иттифоқининг интеллектуал мулк бўйича идораси, сўнгра суд бу талабни рад этди.
Суд қарорида таъкидланганидек, бу сўзлар тўлиқ миқёсдаги урушнинг биринчи кунида Илон оролидаги украин чегара хизматчиларининг жавоби сифатида машҳур бўлган ва тез орада «Украинанинг Россия тажовузига қарши кураш рамзига» айланган.
Шу сабабли, судга кўра, мазкур ибора «тегишли аудитория томонидан товар ва хизматларнинг тижорат келиб чиқишини кўрсатиш сифатида қабул қилинмайди».
Суд қароридан кўринишича, чегара хизмати ушбу шиорни турли сувенир маҳсулотларига жойлаштирмоқчи бўлган.
Шарҳлар