Европа Иттифоқи Украинага ёрдам пакетини келишиш учун Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Флаг ЕС
Фото: tengrinews.kz

Европа Иттифоқи Украинага ёрдам пакетини келишиш учун Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Financial Times нашри.

Нашр манбалари Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 7-моддасидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида гапирмоқда. Ушбу модда Европа қонунчилиги бузилган тақдирда ана шундай чораларни қўллаш имконини беради. Бу жараённи ҳар қандай Европа Иттифоқи давлати тўхтатиб қўйиши мумкин, бироқ либерал мухолифат ҳокимиятга келган Польшада яқинда ўтказилган сайловлардан сўнг Венгрия учун Европа Иттифоқида “кафолатланган ҳимоячи қолмади”.

Европа расмийлари Украинага ёрдам бериш бўйича келишишдан бош тортаётган Венгрия бош вазири Виктор Орбанга Европа Иттифоқи ичидаги изоляциянинг “ҳақиқий баҳосини” кўрсатиб, унинг фикрини ўзгартириш ниятида. Агар бу тактика иш бермаса, Европа Иттифоқининг қолган давлатлари Венгрия иштирокисиз Киевга ёрдам бериш тўғрисида битим тузишлари мумкин, аммо бу кўпроқ вақтни талаб этади ва «фақат вақтинчалик ечимга айланади».

Аввалроқ Европа Иттифоқи Украина ва Молдовани ЕИга қабул қилиш бўйича музокараларни бошлаши маълум бўлган эди. Комиссия бу қарор Украинани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Европа Иттифоқи, шунингдек, Грузияга аъзоликка номзод мақомини беришга ва Босния ва Герцеговина билан музокараларни бошлашга қарор қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.