Европа суди Алишер Усмонов ҳақидаги “Путиннинг севимли олигархи” деган сўзларни туҳмат деб тан олди
Европа суди Алишер Усмонов ҳақидаги “Путиннинг севимли олигархи” деган гапларни туҳмат деб тан олди. Бу ҳақда Spot нашри EU Today нашрига таняган ҳолда ёзади.
Гамбург ҳудудий суди USM холдингинниг асосчиси Алишер Усмоновнинг яқинда чоп этилган мақоласида уни Россия президенти Владимир Путиннинг “севимли олигархи” деб атаган Австриянинг Kurier газетасига қарши даъвоси юзасидан қарор чиқарди. Суднинг қарорига кўра, қўлланилган иборалар тасдиқланмаган, чунки бунга тасдиқлар йўқ.
Шу билан бирга, суд Усмоновнинг Европа санкциялари мантиқий асосларида «Путиннинг севимли олигархларидан бири» сифатида таърифлангани ҳақидаги ҳаволанинг ўзини етарли эмас деб топди.
“ Kurier газетаси Путин Усмоновни ўзининг “севимли олигархи” деб атагани ҳақидаги туҳматли даъвонинг тўғрилигини кўрсата олмади”, — дейилади суд ҳужжатларида.
2022 йил март ойи бошида Усмонов Европа Иттифоқи ва Япониянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди. Европа Иттифоқи версиясига кўра, Усмонов «давлат бизнесменлари», яъни Кремлнинг молиявий оқимларга хизмат кўрсатиш бўйича ишончли вакиллари доирасига киради, уларнинг позициялари президентга боғлиқ бўлиб, гўёки «Украинадаги беқарорликни” ни қўллаб-қувватлайди.
Шарҳлар