Европада яна Украинага қўшинлар жўнатиш имконияти муҳокама қилинмоқда

фото: pravda.com.ua

Европа давлатлари Украинага хусусий ҳарбий компаниялардан (ПМС) қўшин ёки жангчилар юборилиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамаларни қайта бошлади. Бу ҳақда Le Monde газетаси манбаларга таяниб хабар беради.

Хусусан, бу масала Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер томонидан муҳокама қилинмоқда. Бироқ, уларнинг ғояси бошқа бир қатор давлатлар, жумладан, Германия томонидан қўллаб-қувватланмади. Бу суҳбатларнинг қайта бошланишига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ғалабаси ва Украинага келгусида ҳарбий ёрдам кўрсатишдан хавотирлар сабаб бўлган.

“Буюк Британия ва Франция ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича, хусусан, Украина ва Европа хавфсизлигини кенгайтиришга йўналтирилган Европада иттифоқчиларнинг асосий гуруҳини яратиш мақсадида муҳокамалар давом этмоқда”, — дея Британия расмийларидан бирининг сўзларини келтиради нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “Орешник” ракета мажмуаси бутун Европа бўйлаб нишонларга зарба бера олишини айтганди.

Россия стратегик ракета кучлари бош қўмондони Сергей Каракаев ҳам Россия Федерацияси президенти билан йиғилишда “Орешник” ракета мажмуаси бутун Европадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.