Европарламент Грузияда янги сайловлар ўтказишга чақирди

Foto: ochiq manba

Европарламент Грузия бўйича резолюцияни қабул қилди , унда сайлов натижаларини тан олмади, янги овоз беришга чақирди, шунингдек, мамлакат бош вазири ва партия етакчиларига қарши санкциялар қўллашни сўради. Ҳужжатни қабул қилиш учун 444 депутат “маъқул” овоз берди, 72 нафари “қарши”, 82 нафари эса бетараф қолди.

Резолюцияда қайд этилганидек, “қоидабузарликлар кўлами туфайли овоз беришнинг қонунийлиги жиддий равишда бузилаётгани сабабли, халқаро ҳамжамият сайлов натижаларини тан олмаслиги керак”. Шунинг учун Европа парламенти “парламент сайловларининг ҳар қандай тан олинишини рад этади ва уларни яқин халқаро назорат остида бир йил ичида такрорланишига чақиради”.

Европарламент Европа Иттифоқини “демократик орқага қайтишлар, сайлов қонунлари ва стандартларини бузиш, маъмурий суиистеъмоллар ва давлат институтларидан суиистеъмол қилиш” учун масъул бўлган Грузия расмийлари ва сиёсий етакчиларига қарши шахсий санкциялар қўллашга чақирди.

Бундан ташқари, Европарламент Еврокомиссия ва ЕИ Кенгашини Грузиянинг визасиз мақомини тўхтатиб туриш имконияти билан қайта кўриб чиқишга чақирди, шунингдек, “Россиянинг Грузиядаги демократик жараёнларга тизимли аралашувини” қоралади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.