Ezgu Amal жамғармаси Данис Хамидовни даволаш учун маблағ йиғишни бошлади

Источник: Ezgu Amal

“Онкология” ташхиси қўйилган бемор болаларга ёрдам беришга ихтисослашган “Эзгу амал” хайрия жамғармаси ўз васийлиги остидаги Хамидов Данисни даволаш учун маблағ йиғишни бошлади. У 5 ёшда, самарқандлик, унга нейробластома (саратон) ташхиси қўйилган.

Ташхис 2021 йил декабрь ойида қўйилди, у 13 та кимётерапия курсини олди ва оғир операцияни бошидан ўтказди, ҳозир ота-онасининг маблағлари тугаган, шу боис жамғармага ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Бола ҳозир Туркияда бўлиб, қиммат турувчи  даволаш курсидан ўтмоқда. Мамлакатимизда бундай терапия амалга оширилмайди (иммунотерапия билан тандемда қайталашга қарши кимётерапия). Бир курснинг дастлабки қиймати қабул қилинадиган дорилар сонига қараб 90 минг доллардан бошланади. Дастлабки режага кўра, шундай курсдан 5 таси ўтказилиши керак.

«Эзгу амал» жамғармаси ўз васийлигидаги Данисга яшаш ва ҳаётдан завқланиш имкониятини қўлга киритишда ёрдам бермоқда, ахир боланинг бегонаси бўлмайди. Жамғарманинг расмий веб-сайтида даволаш ва маблағ йиғиш бўйича барча маълумотлар жойлаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.