Фаластин тарафдорларининг митинглари сабабли Оқ уй ходимларини эвакуация қилишга қарор қилинди
Яқин Шарқдаги ҳарбий можарода Фаластинни қўллаб-қувватлаётган фуқаролар Вашингтондаги Оқ уй дарвозаси олдига йиғилди. Улар давлат байроқларига ўралиб, полицияга қарата буюмлар отишган. Шу сабабли АҚШ президенти маъмуриятининг айрим ходимлари эвакуация қилинган.
Қароргоҳ дарвозаси олдида Фаластин тарафдорлари бўлган намойишчилар туфайли Оқ уй ходимлари эвакуация қилинган. Бу ҳақда Fox News АҚШ махфий хизматига таяниб хабар беради.
Йиғилган фуқаролар Оқ уй яқинидаги панжарага зарар етказган. Периметрнинг бир қисми полиция томонидан ўраб олинган, улар намойишчилар билан боғлиқ вазиятни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Намойишчилар хавфсизлик кучларига шиша ва бошқа буюмларни отишмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар