,

Фаластинликлар уйларига қайтиши керак – Блинкен

Фото: RT

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Фаластин фуқаролари ватанларига қайтишлари кераклигини айтди ва Исроил расмийларининг Ғазоликларни оммавий кўчирилишига чақирган баёнотларини рад этди.

Якшанба куни Доҳада Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жассим Ол-Тани билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзга чиққан Блинкен, Исроил “ҳарбий юриши пастроқ интенсивлик босқичига” ўтаётган бир пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазо секторидан кўчирилган тинч аҳолининг уйларига қайтишига рухсат беришда муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.