Фанлар академияси Қашқадарёда жойлашган обсерватория бузилиши ҳақидаги хабарни рад этди
Ўзбекистон Фанлар академиясининг матбуот хизмати Майданак обсерваториясининг бузилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ Қашқадарё ҳокимлигининг вакиллари илмий бинонинг бузилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг сўзларига кўра, обсерватория кўп йиллардан бери ишламаяпти ва шу боис унинг ўрнида соғломлаштириш маркази қурилади.
Академия «Майданак»нинг ўзига хослигини таъкидлаб, уни илмий муассасанинг фахри деб атади. Яқинда расадхонага олиб борувчи йўллар таъмирланиб, юқори тезликдаги интернет тармоғи ўрнатилди.
Академиянинг маълумотларига кўра, обсерватория шарқида Мудофаа вазирлиги балансида бўлган шу номдаги ўлчов мажмуаси жойлашган.
“Ҳозирги вақтда ушбу майдонда сайёҳлик ҳудудини барпо этиш режалаштирилган. Биз мутасаддилардан ушбу икки объект номини аниқ айтишни сўраймиз”, — дея таъкидлади Академия.
Шарҳлар