Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан олим ва тадқиқотчилар мукофотланди
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросимизни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, юксак билимли ва малакали илмий ходимларни тайёрлаш, ёшларимизни буюк алломаларимизга муносиб авлод этиб тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин», – дейилган президент Фармонида.
Фармоннинг тўлиқ матнини бу ерда ўқишингиз мумкин.
Шарҳлар