Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, «Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 173-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, мамлакатимиз илм-фани нуфузини янада ошириш, илмий-технологик салоҳиятини юксалтиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш мақсадида» Фармонда кўрсатилган олим ва тадқиқотчилар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб тасдиқланишди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланганлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Шарҳлар