“Фаолият қонуний юритилмоқда” – Экология вазирлиги Тошкент яқинида жойлашган Африка шерлари парки ҳақида
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги биринчи Африка шерлари парки ҳақидаги видео муҳокама қилинмоқда.
“Шаҳардан 40 дақиқалик масофада шер болалари билан ўйнаши, исталган киши шер боласини қўлига олиб, суратга тушиши мумкин, дарвоқе, бу асабларни тинчлантиради ва стрессни енгиллаштиради”, — дейилади видеода.
Изоҳларда Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари шерлар ўйинчоқ вазифасини бажармаслиги кераклигини таъкидлашмоқда.
Видео муаллифига кўра, боғда айиқлар, туяқушлар ва цесаркалар ҳам яшайди.
Ўзбекистон Экология вазирлиги боғ қонуний фаолият юритаётганини таъкидлаб, бу реабилитация маркази эканлигини қайд этди. Боғ веб-сайтида бу “Ўзбекистондаги биринчи контакт ҳайвонот боғи” эканлиги қайд этилган.
Шарҳлар