Фаоллар Бандихон тумани прокурори учун тайинланган жазони танқид остига олишди
Жамоатчилик фаоллари Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махманов атрофида юзага келган вазият ҳақида фикр билдиришди. Аввалроқ у солиқ йиғиш режаси муваффақиятсизликка учрагани учун маҳаллалар раҳбарларини “итдан тарқаганлар” деб сўккан эди. Сўнгра ўқитувчиларни ҳақорат қилди. Кейин эса этик билан фермернинг бошига уриб, ҳақорат қилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Ўзбекистон Бош прокуратураси текширув натижаларига кўра унинг ҳаракатларини фақат интизомий ҳуқуқбузарлик сифатида квалификация қилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг собиқ депутати, ҳозирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев Бош прокуратура баёноти эълон қилинишидан олдин, прокуратура соҳасига доғ туширишдан бошқа ҳеч нарсага ярамайдиган, прокурор лавозимига “лойиқ бўлмаган шахс” ҳали ишдан бўшатилмагани ёки жиноий жавобгарликка тортилмаганидан ҳайратда эканлигини билдирди.
“Агар прокуратура бу ҳуқуқбузар вакилни муносиб жазоламаса ва лавозимидан озод этмаса, бошқа соҳаларда ишлаётган қонунбузар фуқароларга ҳам тегмаслиги ва жавобгарликка тортмаслиги керак. Шунда қонунларни қўллашда тенглик ва адолат бўлади”, – дейи у.
Бош прокуратура баёноти эълон қилинганидан сўнг Расул Кушербаев: “Маълум бўлишича, “итдан тарқаганлик” ҳақорат эмас экан”, деб ёзган эди.
“Демак, кимнидир “итдан тарқаган” дейиш, ҳақорат қилиш, қўл кўтариш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди. Айниқса, бу маҳаллалар раислари ва фермерларга нисбатан қилинса”, – дейди у.
“Бундан келиб чиқиб, биз ҳоҳлаган одамни, у мансабдорми ёки йўқлигидан қатъи назар, ҳақорат қилишимиз мумкин. Бу маданиятсизлик бўлса ҳам, айб эмас! Баракалла, қонунларни қўллашда тенглик, адолат ва халққа ўрнак бўлган прокуратурага раҳмат!” – деган у.
Ҳуқуқшунос ва блогер Зафарбек Солижоновнинг таъкидлашича, фермер хоҳласа, прокурорни судга бериши, моддий ва маънавий зарарни ундириши мумкин. Бироқ, унинг фикрича, бу вазиятда асосий муаммо «секторларга бўлишнинг оғзаки тизими»да.
Унинг фикрича, прокуратурани секторлар тизимидан чиқариш керак. Қонун ижросини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиши лозим бўлган прокурорлар такрорланадиган ижтимоий вазифаларни бажариш билан банд.
“Оқсоқол қаерда? Эҳтиёжманд оилага кийим-кечак тарқатади. Прокурор қаерда? Қўшни маҳаллада ҳам шу ишни қилади. Кулгулими? Уларнинг ҳокимларга – маҳаллий «диктатор»ларга бўйсуниши ёзилмаган қонун. Улар бу ишга умуман тайёргарлик кўрмаган. Ердан узилиб қолган амалдорларни доирасига қайтариш учун куч – прокуратура бўлиши керак ”, – дейди у.
Зафарбек Солижонов “Прокуратура тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда тезроқ қабул қилиш зарурлигини қайд этиб, “улар ўзларининг ҳақиқий вазифаларини унутмасликлари” кераклигини таъкидлади.
Шарҳлар