Фарғона-Чимён автомобил йўлидаги ЙТҲда ўлим ҳолати қайд этилди
Кеча, 3 январь оқшомида соат 19:40 лар атрофида 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида «Nexia -3» русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган «Tracker» русумли автомашинага урилиб, ЙТҲ содир қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
«Натижада «Nexia -3″ автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчилар шифохонага ётқизилган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар