Фарғона халқаро аэропорти ёпилмайди

Фото: ferganaairport.uz

Фарғона аэропортидан Наманган ва Тошкентга рейслар ўтказилмаяпти, аэропорт одатдагидек ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг матбуот хизмати хабар беряпти.

«Фарғона халқаро аэропортида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзаэронавигасия” ДУК томонидан замонавий ускуналар (узоқ масофали DME/NL2700 радиомаёқ ва SP-200 радионавигация ускунаси) ўрнатилмоқда, бу эса аэропортнинг аэронавигация тизимлари фаолиятини яхшилашга хизмат қилади», – дейилади хабарда.

Ушбу ишлар аэропорт фаолиятини тўхтатиш ва уни вақтинча ёпиш учун асос бўлмайди. Фарғона халқаро аэропорти одатий режимда ишламоқда. Фарғонага миллий авиаташувчидан ташқари “Turkish Airlines”, “Aeroflot”, “Azimut”, “Qanot Sharq”, “Centrum Air”, “Utair”, “Ural Airlines”, “S7”, “Silk Avia” каби авиакомпаниялар ҳам парвозларни амалга оширмоқда. Ушбу авиакомпаниялар рейсларни кўчириш ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.