Фарғона ва Наманганда чиқинди ёқиш заводларини қурилиши мумкин
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир Азиз Абдуҳакимов ва «Чина Эвербригҳт Энвиронмент» компанияси бошқаруви раиси Хуан Хайсин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда А.Абдуҳакимов Хитойга ташрифи ҳақида гапириб, чиқиндиларни ёқиш заводларидаги технологиялардан ҳайратда қолганини ва Хитой тажрибасини мамлакатимизда ҳам ўзлаштириш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, Фарғона ва Наманганда чиқиндиларни ёқиш заводларини қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Хитой томони мазкур лойиҳани тезроқ бошлаш тарафдори эканлиги, тез орада ҳудудларни ўрганиш учун Хитойдан муҳандислар гуруҳи юборилиши айтиб ўтилди.
Маълумот учун, лойиҳа доирасида дастлаб Фарғона ва Наманган вилоятларида, кейин эса республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам чиқиндиларни ёқиш заводларини қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш орқали қайта ишлаш соҳасидаги ишларни жадаллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шарҳлар