Фарғона вилояти амалдорлари ҳар бир озган килоси учун 500 минг сўмдан мукофот олади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров “соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида янги тартиб” ишлаб чиқилганини билдирди.
«Бу Фарғона тажрибаси бўлиб, Республика миқёсида қўлланилиши мумкин. Агар бир амалдор 1 килограммга озса ҳар озган килосига 500 мингдан олади. 5 килограммга озса 2 миллион 500 минг сўм олади дегани», – дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан ЎзА.
Бунинг учун амалдор жойлардаги поликлиникада рўйхатдан ўтади.
«Кун ора оғирлигини ўлчатиб туради. Ушбу қоида оддий халқ вакилларига ҳам қўлланилади. Улар ҳам бирдек ушбу суммаларни олади. Вилоятимизда бошқа спорт турлари қаторида футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Бунинг учун келгуси йилда 50 та футбол клублари ташкил этилади», – дейди ҳоким.
Шунингдек Хайрулло Бозоров аҳолини кенг кўламда маданий ва спорт тадбирларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш масаласига ўргатиш кераклигини қайд этади.
Шарҳлар