Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бугун бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида Бурҳон Кулдашев вилоят жамоатчилигига таништирилди, деб хабар беряпти ҳокимлик матбуот хизмати.

Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшед Хатамов Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлиб ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.