Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Шерзоджон Фазлитдинович Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Полвонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллалар ободончилигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
У ҳоким ўринбосари лавозимида ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этган Шерзод Раҳимов ўрнини эгаллади.
Улашиш:
Шарҳлар