Фарғона вилоятида 80 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кесилгани аниқланди

Источник: Ферганское областное управление по экологии и охране окружающей среды

Ўзбекистон тумани «Қирқкетмон» МФФда ноқонуний равишда 48 тўп кўп йиллик қарағай, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтларни остидан кесиб ташлангани аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради, деб ёзади UzNews нашри.

Бошқарма маълумотларига кўра, электр тармоқлари ходимлари томонидан, шамол эсиши натижасида электр симига тегиб, инсон ҳаёти ва соғлигига хавф солаётган манзарали ва мевали дарахтларни ҳеч қандай рухсатномасиз ўзбошимчалик билан кесганлиги аниқланган. Ходимлар томонидан ҳолат жойида тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақланиб қолинган.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар суммаси 43 млн 410 минг сўмга баҳоланган. Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.