Bo'limsiz
Фарғона вилоятида қатор амалдорлар ишдан бўшатилди
Қўқонда президент раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи A.Тилаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими A.Зиявитдинов ва солиқ бошқармаси бошлиғи T.Хусановлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Фарғона шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари лавозимлари 3 ойлик синов муддати билан “вазифани бажарувчи” даражага туширилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг қурилиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди.
Улашиш:
Шарҳлар