Фарғона вилоятида бир неча киши мушукни катакка қамаб, ёқиб юборгани маълум бўлди

Фото: кадр из видео

Фарғона вилоятининг Қувасой яқинидаги Карамкўл қишлоғида бир неча киши мушукни қафасга қамаб, устига ёқилғи сепиб, тириклайин ёқиб юборган. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБ томонидан жиноят содир этган шахслар аниқланиб, улар қўрғонда яшовчи M.A.ва бошқалар бўлиб чиқди. Уларга нисбатан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан маъмурий баённома тузилди. Жазо чораси суд томонидан белгиланади.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари фуқароларни ҳайвонлар ва табиатга “яхши муносабатда бўлишга” чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.