Bo'limsiz
Фарғона вилоятида икки ой ичида 1213 та дарахт кесилгани аниқланди
Фарғона вилоятидаги Катта Андижон канали қирғоқларида жорий йилнинг январь-февраль ойларида «Бағдодмахсуссувпудрат» масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари ҳамда бошқа шахслар томонидан 1213 туп дарахт кесилган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 4,6 миллиард сўмни ташкил этди, дея хабар беради Бош прокуратура.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят ишини тергов қилиш устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Улашиш:
Шарҳлар