Фарғона вилоятида ноқонуний крипто-ферма фаолият кўрсатаётгани аниқланди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида ноқонуний криптоферма давлатга 2,8 миллиард сўм миқдорида зарар етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
«Ўзэнергоназорат» ва Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижаларига кўра, «Боғибўстон» маҳалласидаги махаллий корхонада ишловчи M.A.нинг ҳисоблагичга таъсир кўрсатиб, майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Улашиш:
Шарҳлар