Фарғона вилоятидаги каналдан одам жасади топилди
Интернет ижтимоий тармоқларида Фарғона каналида одам мурдаси оқиб келганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Бағдод тумани, Қатағон маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Т. Самандарак МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетган.
Олиб борилган қидирув ишлар давомида 28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси ташқи кўринишидан тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани, Зинаша маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган “Катта Фарғона” каналидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар