Фарғона вилоятининг катта прокурори қўлга олинди
Фарғона вилоятида пора олаётган пайтда катта прокурор қўлга олинди. У ариза берувчига ўзининг кадастр бошқармасидаги танишлари орқали бир ярим сотих ер майдонини рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда “Спутник” нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда ёзади.
Ўз хизматлари учун у 1 000 доллар сўраган. Бироқ пулни олишга улгурмаган, чунки вилоят прокуратураси ва ДХХ ходимлари томонидан пора олаётган пайтда қўлга олинган.
Фарғона вилоят прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар