Фарғонада 10 йил давомида алимент тўлашдан қочган ота қўлга тушди
Фарғона вилоятида 10 йилдан бери алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ота қўлга олинди.
2018 йил май ойида суд қарздордан икки фарзандини боқиш учун алимент ундиришга қарор қилган, бироқ эркак бирдан ғойиб бўлган. 2022 йил январ ойида қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган. Тезкор қидирув ишлари натижасида эркак 2014 йил февраль ойида Россияга жўнаб кетгани маълум бўлган.
2024 йил июнь ойида Россиядан қайтиб келган қарздор Фарғона шаҳридан топилиб, давлат суд ижрочисига топширилган. Унга нисбатан 47-модданинг 4-қисми (вояга етмаганларни ёки муомалага лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан маъмурий иш қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар