Bo'limsiz
Фарғонада 11 ёшли қизчанинг жасади топилди
Фарғона шаҳрининг Янги аср кўчасида 20 июль куни қурилиши тугалланмаган бино ёнидан зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан 11 ёшли қиз топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради.
Жиноят иши 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (зўрлаш) ва 119 (ғайритабиий шаклда жинсий эҳтиросни мажбуран қондириш) моддалари билан қўзғатилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумондор бўлган — 2006 йилда туғилган йигит аниқланиб, қўлга олинди. Жиноят содир этилган куни гумондорнинг ёнида бўлган яна икки нафар шахснинг жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар