Фарғонада 4 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланган
Санепидқўмита Фарғона вилояти бошқармасининг маълумот беришича, Ўзбекистон тумани бўлимига 2024-йил 6-ноябрь куни соат 11:30 ларда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар беморни ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши ташхиси билан ётқизилган.
Ҳолатга, Санепидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиши натижасида аниқлик киритилди.
Суриштирув давомида беморларнинг 2 нафари 5-ноябрь куни тушлик вақтида Ўзбекистон тумани «Яйпанбозорбош» МФЙ, Ибн Сино кўчасидаги фаст-фоод шохобчасидан хот-дог истеъмол қилганлиги, яна 2 нафар бемор эса ушбу туманнинг «Оқтепа» МФЙ, «Туркистон» кўчасида фаолият олиб бораётган “ОҚТEПА МИНИ ФООД” номли фастфут маҳсулоти тайёрлаб, сотиш шохобчасида хот-дог маҳсулотини истеъмол қилганлиги маълум бўлди.
Беморлар шифохонада шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Ошқозон-ичак фаолиятининг функциясини бузилиши” ташхиси билан бўлимга ётқизилди. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли.
Ушбу ҳолат Санепидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар