Фарғонада 500 дан зиёд пиротехника воситалари ушланди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ходимлари билан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида, “Қўқон-Учкўприк” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати маълум қиляпди.
«Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона назоратини четлаб олиб кирилаётган дастлабки қиймати 76 млн. сўмга яқин бўлган жами 500 донадан зиёд “7SHOT” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмокда.
Шарҳлар