Фарғонада аёл ўз уйида 96 та ит сақлаб келаётганлиги маълум бўлди

Foto: Farg'ona viloyat Ekologiya boshqarmasi

Фарғона вилоят Экология бошқармаси ходимлари  ҳайвонларни вақтинча сақланаётган аёл хонадонида бўлиб, у ердаги сақланаётган ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт шароитлар билан танишди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, айни пайтда мазкур марказда 96 та дайди итлар сақланмоқда. Уларга эса, бир кунда 25 килограммгача гўшт ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда.

«Бундан ташқари бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларни кўпайиб кетишини олдини олиб бориш, – дейди хонадон эгаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.