Фарғонада Дамас автомобили каналга тушиб кетди

фото: МЧС

26-ноябрь куни тунгги соат 20:30 да Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, «Хумдон» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Фарғона» каналига «ДАМАС» русумли автомобил эҳтиётсизлик оқибатида  тушиб кетганлиги ҳақида ФВБга хабар тушган. Бу хақда вазирлик матбуот хизмати ёзмоқда.

ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобил каналдан чиқариб олинди. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар йўловчи бўлган.

Ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи автомобил сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.