Фарғонада “Ëш тадбиркорлар ва ҳунармандлар” Республика форуми старт олди
Форум иштирокчилари дастлаб Марғилон шаҳридаги Темир йўл вокзалида кутиб олиндилар. Шундан сўнг, Ëшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг конференц залида “Ëшлар ойлиги” доирасида жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари Фарғона шаҳрида Ëшлар келажагимиз жамғармаси ва Ëшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Республика миқёсида ташкил этилаётган “Ëш тадбиркорлар” ва “Ëш ҳунармандлар” форумига бағишланган Матбуот анжумани иш бошлади.
Унда Республика Ëшлар ишлари агентлигининг Тадбиркорлик ва бандликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Сардор Жураев, Ëшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев, Республика Ëшлар ишлари агентлиги масъул ходими Муҳаммадбобур Манасов, Ëшлар келажагимиз жамғармаси Фарғона вилоят филиали раҳбари Абдунаби Сулаймонов, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъуллари, мамлкатимизнинг барча вилоятларидан келган 150 нафар ёш тадбиркор ва ҳунармандлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.
Ушбу тадбирлар президентимиз ташаббуслари билан июнь ойи “Ëшлар ойлиги” сифатида бир неча йилдан буён нишонланиб келинади. Айнан, ушбу ойлик давомида турли ёш тоифлари ва қатламларида кўплаб форумлар, акциялар, лойиҳа ва тадбирлар ўтказилади.
Фарғонада ташкил этилаётган ушбу форум доирасида ёш тадбиркор ва ҳунармандлар ўртасида тажриба алмашиш, B2B учрашувлари ва йирик тадбиркорлик субектлари ҳамда ҳунармандчилик обектларига бизнес саёхатлар амалга оширилиши режалаштирилган.
“Ëш тадбиркорлар ва ҳунармандлар” Республика форуми иштирокчилари билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида форум дастурига турли хил лойиҳалар ва маҳорат дарслари киритилган. Хусусан, муваффаққиятга эришган тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида “Муваффаққиятга эришиш сирлари” номли учрашув ва бошқалар ўрин олганлиги ҳусусида Матбуот анжуманида сўз борди.
Республика форуми Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида 3 кун мобайнида давом этади.
Бобур Каримов
Шарҳлар