Фарғонада фермерлар қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олгани аниқланди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида фермер хўжалиги давлатга катта зарар етказди, дея хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Хўжалик масъул шахслари томонидан “Олтиариқ” конидан ноқонуний равишда 26 минг метр куб қум-шағал аралашмаси қазиб олинган.
Етказилган зарар 12,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда, дейилади хабарда.
Фермер хўжалигигаа қарашли музлатгич камераси учун 79 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар