Фарғонада «иккинчи хотин» » биринчи хотини» эрини безовта қилмаслиги учун алимент пулларини олдиндан тўлаб берди
Фарғонада “иккинчи хотин” турмуш ўртоғи алимент баҳонасида биринчи аёли билан боғланмаслиги учун алимент пулларини ўз қўллари билан олдиндан тўлаб берди ва хайрлашиш чоғида “биринчиси”дан эрини бошқа ҳеч қачон безовта қилмаслигини илтимос қилди.
Гап шундаки, Фарғона шаҳрида яшовчи К.М. ва Х.Б.ларнинг турмуши бузилган, ўртадаги бир ўғил ва бир қиз эса онаси тарбиясида қолган.
Ота бўлмиш К.М. 2023 йилдан буён алимент тўловларини қолдирмасдан тўлаб келган. У алимент – фарзандларининг ҳақи, уларнинг униб-ўсиши учун берилиши зарур бўлган моддий таъминот эканини таъкидлаган.
Иккинчи аёли давлат ижрочиси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6-октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги ҳақида маълумот олгандан сўнг алимент пулларини фарзандлари вояга етгунга қадар олдиндан тўлаб беришга қарор қилган.
Алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ижро ҳужжати тарафларнинг ўзаро келишувига асосан қонуннинг тегишли моддаси билан тамомланди.
Шарҳлар