Фарғонада эркак онасининг бармоқларини ток қайчи билан кесиб ташлади
Жорий йил 30 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ туман судида онасининг бармоқларини ток қайчи билан кесиб ташлаган айбланувчи Н.И.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 июнь куни Н.И. соат 08:00 атрофида ўзи яшаб келаётган Тошлоқ туманидаги уйида онаси Р.И. билан ўзаро ўрталарида юзага келган келишмовчилик натижасида жанжаллашиб кетган. Жанжал давомида ўғил онасини хонадонида мавжуд бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашё ток қайчи билан иккала қўллари 1,5 бармоқларини бармоқ кафт бўғимлари асосий фалангасидан ўта шафқатсизлик билан кесиб ташлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Дастлабки тергов органи томонидан Н.И.нинг ҳаракатлари ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмининг «v,l» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги қарор асосида судга юборилган.
Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмининг «v,l» банди билан Н.И.ни айблашга оид жиноят иши, унинг айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилди.
Судланувчига руҳий касалликдан умумий асосларда даволаниш учун тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди ва кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига тиббий йўсинда мажбурий тартибда даволаниши учун юборилди.Жорий йил 30 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ туман судида онасининг бармоқларини ток қайчи билан кесиб ташлаган айбланувчи Н.И.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Шарҳлар