Bo'limsiz

Фарғонада караоке-қаҳвахонада содир бўлган ёнғинда олти киши ҳалок бўлди

Фото с сайта xs.uz

Шанба куни тушга яқин Фарғона шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасидаги тўрт қаватли уйнинг ертўласида жойлашган караоке қаҳвахонасида ёнғин содир бўлди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 11:39 да келиб тушган, 6 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 11:44 да етиб келган. Ёнғин соат 11:56 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 7 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Бош вазир ўринбосари Очилбай Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия воқеани ўрганиш, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Фарғонага йўл олди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.