Фарғонада кибержиноятларни олдини олишга қаратилган тарғибот ишлар олиб борилмоқда
Бугунги кунда миллионлаб инсонлар кибержиноятчиларнинг мақсадлари гирдобига тушиб, жабрланувчига айланиб қолган ва катта миқдорда молиявий зарар кўрган ҳолатлар ҳам кўплаб кузатилмоқда. Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида бундай нохуш вазиятлар янада кўпаймоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беряпти.
«Афсуски, бундай ҳолатлар бизнинг туманда ҳам кўп учрамоқда. Бундай жиноят турини олдини олиш, унинг гирдобига тушиб қолмаслик учун тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам катта аҳамият касб этади», – дейилади хабарда.
Кибермаданият ойлиги доирасида «Хожиқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида мавзу бўйича ёшлар, айниқса, нуронийлар орасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур замонавий кўринишдаги жиноят ҳақида тушунтиришлар берилиб, тайёрланган дидактик воситалар – флаер ва буклетлар фуқароларга тарқатиб берилмоқда.
Шарҳлар