Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли қўшнисини отиб қўйди
Маълум қилинишича, ўша куни Абдуллоҳ исмли 5 ёшли бола уйи яқинидаги чорвачилик хўжалигида ишлайдиган отасини овқатланишга чақириш учун борган. Шу атрофда пневматик қуролни ўйнаб юрган гумонланувчи (7 ёки 8-синф ўқувчиси) тўппончани ўқланмаган деб ўйлаб қўшни болани отиб қўйган. Бу ҳақда Vodiy24.uz хабар беряпти.
Шифокорларнинг хабарига кўра, операция жараёни 5 соат давом этган.
“Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши”, – дейди Абдуллоҳни операция қилган шифокор.
Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар