Фарғонада новвойхона 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди
“Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Ғ.Х. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, нонвойхона фаолиятини ташкил қилиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида новвойхона ишчилари жами 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Улашиш:
Шарҳлар