Фарғонада Президент билан кўришган қиз Жаҳон тиллари университети талабаси бўлди
Президент Фарғонага қилган сафари давомида аҳоли билан кўришиб, улар билан мулоқат қилди. Ўша пайтда одамлар орасидан чиқиб, Президент билан суҳбат қилган қиз давлат раҳбарига орзу-мақсадлари ҳақида гапириб берган ва Президент қизни ўзи орзу қилган олийгоҳга имтиёзли грант асосида ўқишга тавсия қилган.
Учрашувдан бир кун ўтиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ҳамда Жаҳон тиллари университети ректори Фарғонага бориб, вилоят ҳокимлиги биносида бўлажак талаба ҳамда унинг онасига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни топширган.
“Жияним билан хиёбонда сайр қилиб юргандик. Кутилмаганда массивга Юртбошимиз ташриф буюриб, фуқаролар билан суҳбатлашишни бошладилар. Мен ҳам Президентимизга пешвоз чиқиб, самимий тилакларимни айтдим. Ўзимнинг орзу-мақсадларим ҳақида гапириб бердим. Давлатимиз раҳбари мени ўзим орзу қилган олийгоҳда имтиёзли грант асосида ўқишга тавсия қилиб, омад тиладилар. Менга билдирилган бу ишончни албатта оқлаш учун пухта билим олиб, келажакда Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган кадр бўлиб етишишга ҳаракат қиламан”, – дейди Мадинахон Солиева.
Маълумот ўрнида, Мадинанинг отаси – Жаҳонгир Турсунов қурувчи-уста, онаси – Майнахон Маматқулова эса уй бекаси.
Шарҳлар