Фарғонада сайлов комиссиясининг аъзоси сайловлар пайтидаги қоидабузарлик учун жазоланди

фото: dev.report.az

Фарғона вилояти Данғара туманидаги 541-сайлов участкасида сайлов комиссиясининг аъзоси бир кишига ўз яқинлари номидан овоз бериши учун бир нечта бюллетенни берган. Мазкур қоидабузарлик судда кўриб чиқилди, деб ёзади Kun.uz суд қарорига таяниб.

“2024 йил 27 октябрь куни катта Бойбуча ҳудудида яшовчи фуқаро сайлов вақти якунланаётгани учун вақтдан ютиш мақсадида бошқа шахслар номидан тўртдан ортиқ бюллетенни топширдим. Бу билан мен сайлов қонунчилигини буздим. Бундан чин дилдан афсусдаман”, – дейди у.

Суд қарори билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-10-моддасида (сайлов бюллетенларини бериш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 375 минг сўм миқдорида жарима солинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.