Фарғонада сотувчилар ва бозор маъмурияти ўртасида муштлашув содир бўлди

Фото: Нацгвардия

Фарғона вилоятида 24 июль куни тадбиркорлар ва бозор маъмурияти ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Миллий гвардия бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Можаро маъмуриятнинг сотувчиларни ўз дўконларидан ташқарига чиқмаслик ва йўлакларда сотмаслик талаблари туфайли юзага келган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеадан сўнг Миллий гвардия ходимлари тадбиркорлар билан профилактик суҳбат ўтказган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.