Фарғонада Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси қўлга олинди

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Данғара тумани Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси М.А. фуқаро А.Т.нинг ов қилиш тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ноқонуний балиқ овлаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва олиб қўйилган пневматик қуролни эгаси У.Р.га қайтариб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.