Фарғонада қуввати 80 МВт бўлган ФЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Фото: пресс-служба хокимията Ферганской области

Туркиялик инвесторлар Фарғона вилоятида фотоэлектр станциясини қуриш ниятида, дея хабар беради вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.

16 сентябрь куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркия президенти ҳузуридаги Туризм қўмитаси аъзоси Иброҳим Узер билан учрашув ўтказди, унда туркиялик ишбилармонлар иштирокида энергетика, ижтимоий соҳа ва тиббиёт соҳаларидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Фарғонанинг “Янги Ўзбекистон” массивида қуввати 80 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади. Объектнинг майдони 80 миллион квадрат метрни, йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариш эса 150 млн кВт/соатни ташкил этади. Шунингдек, энергия сақлаш тизимларини яратиш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳанинг қиймати 57 миллион еврога баҳоланмоқда, кузда инвестиция шартномаси ва Миллий электр тармоқлари билан электр энергиясини мажбурий сотиб олиш бўйича шартнома имзоланади.

“Яшил” лойиҳага тайёргарлик ноябрь ойининг охиригача якунланади ва уни амалга ошириш 2025 йилнинг учинчи чорагига режалаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.