Фарғонадаги умумий овқатланиш шохобчасида қўлбола алкогол маҳсулотлари тайёрланганлиги аниқланди

Foto: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи “К.Л.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкогол маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.