Фарғонадан Новосибирскка янги рейсларни йўлга қўйилмоқда
Россиянинг «S7 Airlines» авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Биринчи парвоз 2024 йил 19 сентябрга белгиланди, деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airports».
Новосибирск — Фарғона — Новосибирск йўналиши бўйича ҳаво қатнови Аирбус А320 русумли самолётларда ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда авиаташувчи Тошкент, Самарқанд ва Урганч халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
«S7 Airlines»нинг штаб-квартираси Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган. Компания 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларини парвозлар орқали қамраб олган Россиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси ҳисобланади.
Шарҳлар