Фарғонага 20 дона замонавий автобуслар олиб келинди
Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Фарғонаавтотранс хизмат” МЧЖ томонидан 8 дона ASIA STAR автобуслари “Тошлоқйўловчитранс” МЧЖ томонидан эса 12 дона YUTONG автобуслари харид қилинди.
Мазкур автобуслар тез орада Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Маълумот учун, жорий йил якунига қадар ҳудудлар учун 1000 дона автобус олиб келиш режалаштирилган.
Шарҳлар