Кафолатланмаган дори воситаларини олиб кетаётан шахс ушланди
Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳамда сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 120 млн. сўмлик “Цефтриаксон” номли дори виситалари борлиги аниқланди.
«Улар ҳисобланганда 6000 донани ташкил этди», – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар